Қозоғистонда яна 403 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Tengrinews.

Ўтган бир сутка давомида коронавирус аниқланган янги беморлар ҳисобига мамлакатдаги жами касаллар сони 8322 кишига етди. Кунлик ўсиш 5,1 фоизни ташкил этмоқда. Касаллар сони вилоятлар кесимида қуйидагича тақсимланмоқда:

Қарағанда вилоятида – 90 (19,1 фоиз),
Шимолий Қозоғистон вилояти – 6 (15 фоиз),
Туркистон вилояти – 33 (11,8 фоиз),
Ақтўбе вилояти – 18 (7,1 фоиз),
Чимкент – 33 (5,7 фоиз),
Олмаота – 97 (4,7 фоиз),
Ғарбий Қозоғистон вилояти – 16 (4,3 фоиз),
Костанай вилояти – 5 (4,3 фоиз),
Жамбил вилояти – 10 (4 фоиз),
Нур-Султон – 58 (3,8 фоиз),
Шарқий Қозоғистон вилояти – 2 (3,3 фоиз),
Атирау вилояти – 22 (2,6 фоиз),
Олмаота вилояти – 6 (2,2 фоиз),
Қизилўрда вилояти – 5 (1,8 фоиз),
Манғистов вилояти – 2 (1,2 фоиз).

Ҳозирга қадар Қозоғистонда коронавирусга чалинган 4214 бемор соғайишга муваффақ бўлишган бўлса, 35 киши вафот этган.

Аввалроқ, президент Қосим-Жўмарт Тўқаев пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашгани ҳақида айтган эди.

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар сони 1403 тага етди, деб хабар бермоқда Республика соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурболот Усенбаев.

2020 йил 24 майда республикада COVID-19нинг 38 та янги ҳолати қайд этилди”, деган Усенбаев.

Таъкидланишича, мамлакат пойтахти Бишкекда 5 та, Жалол-обод ва, Норин вилоятида 2та, Боткен вилоятида 1 та ҳолат аниқланган. Қолган ҳолатлар хориждан олиб келинганлар орасида қайд этилган.

Шундай қилиб, Қирғизистонда COVID-19 касаллиги сони 1403 кишига етди, 14 киши вафот этди, 980 киши тузалди.

Тожикистонда 24 май ҳолатига кўра ҳозирча янги ҳолатлар қайд этилмади. Айни дамда умумий 2738та ҳолат қайд этилган, 44 киши вафот этган ва 1223 киши тўлиқ тузалган.