“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиакомпаниясининг навбатдаги чартер рейси бугун Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрига етиб борди.

Самолётда ҳамкор давлатга Ўзбекистон деҳқонлари томонидан етиштирилган экологик тоза ва сифатли 17,8 тонна сархил гилос етказиб берилди. Шундай қилиб Корея Республикасига Ўзбекистон иккинчи марта мана шундай неъматлардан жўнатди.

“Дунё“ ахборот агентлиги маълумотига кўра, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида тайёрланган юк Ўзбекистонинг Gold Dried Fruits Export компанияси томонидан Жанубий Кореянинг NK GlobalNet Co., Ltd. компаниясига юборилди. Серқуёш диёрда етиштирилган мевалар корейс улгуржи ва чакана савдо тармоқлари бўйлаб тарқатилади.

Шу бўйича биринчи партия жорий йил 15 май куни жўнатилганди.