Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси президенти Ориф Алви ва Бош вазири Имрон Хонга таъзия мактуби йўллади. Давлат раҳбари Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Маълумот учун, авиаҳалокатда 97 киши қурбон бўлган, 2 киши омон қолган. Покистоннинг Карачи шаҳри “Жинна” халқаро аэропорти яқинида Pakistan International Airlines (PIA) тегишли йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бахтсиз ҳодиса кундузи рўй берган.

Лайнер ички рейсни амалга ошираётган бўлган. Kyodo агентлиги хабарига кўра, унинг бортида 100 га яқин киши бўлган. PIA Покистон миллий авиаташувчиси бўлиб, 24 та йўналишда ички, 38 та йўналишда халқаро рейсларни амалга ошириб келади.