Қашқадарё вилоят ҳокими воҳа аҳолисига карантин қоидалари қатъий риоя қилишларини сўраб мурожаат йўллаган. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда. Ушбу мурожаат билан қуйида танишишингиз мумкин:

«Ҳурматли воҳадошлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, «Яшил ҳудуд» — бу ҳамма нарса қилиш, мақсадсиз кўчага чиқиш дегани эмас.

Шу муносабат билан, вилоят раҳбари сифатида яна бир бор Сиз азизларга мурожаат қилмоқчиман:

— Барча ҳудудлар учун белгиланган карантин қоидалари, хусусан, кўчада ниқобда бўлиш, жамоат жойларида масофа сақлаш, дезинфекция, шахсий гигиена сингари бир қатор қоидаларга «Яшил ҳудуд»да ҳам амал қилиш кераклигини унутманг. Шунингдек, «Яшил ҳудуд»да ҳамон 65 ёшдан ошган кексаларга «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига амал қилиш тавсия этилади. Мақсадсиз кўчага чиқманг. Уйда қолинг!

Зойир МИРЗАЕВ, Қашқадарё вилояти ҳокими