Мамлакат ташқи ишлар вазири Августо Сантос Силванинг бугун берган интервьюсида қитъанинг қайси ҳудудидан бўлмасин ташриф буюрувчилар учун Португалия эшиклари очиқ эканлигини маълум қилди.

“Сайёҳлар учун Португалия очиқ” дейди Сантос Силва Обсерватор газетасига берган интервьюсида. Аэропортларда махсус текширувлар бўлади, аммо карантин қоидалари учиб келувчилар учун амал қилмайди.

Март ойи ўрталаридан буён ўрнатилган карантин тартиблари аста-секин юмшатилмоқда. Шу пайтга қадар Португалияда 30 200 та вирус юқиш ҳолати аниқланган. Беморларнинг 1 289 нафари эса вафот этган.

Қўшни Испания ва Италияга қараганда зарарланиш ҳолатлари камроқ. Ушбу икки мамлакат кейинги ойдан қайта очилишини маълум қилган эди. Португалия иқтисодиётининг катта қисми туризм соҳаси билан боғлиқ.

Португалия соғлиқни сақлаш тизими талабга жавоб беради ва бу ташриф буюрувчиларни яхши кутиб олишимиз учун жуда муҳим”. — дейди Сантос Силва.

Вазирнинг қўшимча изоҳ беришича, Португалиянинг шаҳарларига парвозни амалга оширувчи арзон нархли авиакомпанияси кейинги ойдан бир нечта кичик рейсларни қайта ўрнатишини маълум қилган.