Ҳеч кимга сир эмаски яқин кунлар ичида коронавируснинг янги аниқланишини қайд этаётган сонлар анча жонланиб қолди.Бу ҳолатдан эртанги кунидан умиди бор одам албатта хавотирга тушиши табиий ҳол.Хўш кейинги кунлардаги статистикаларнинг бу кўринишга келишига қандай сабаблар бор ва нима қилиш керак?

Авваламбор, берилаётган эркинликлардан аҳоли орасида бепарволикка берилиш ҳолатлари жуда кўпайди,одамлар олдинги карантин қоидаларига қатъий амал қилмай қўйишди.Шахсий кузатувимга асосланиб шуни айтишим мумкинки кўчалар,савдо расталари ва бозорларда одам анча гавжумлашди.Бунинг асосий сабаби карантин қоидаларининг енгиллаштирилишини нотўғри қабул қилиш билан боғлиқ.Карантиндаги енгилликлар коронавирус чекингани ёки тўлиқ жиловлангани учун эмас балки,иқтисодиётни жонлантириш,аҳолининг харид қувватини тиклаш ва албатта узоқ вақт карантинда ўтириб қийналиб қолган аҳолини қўллаб-қувватлаш учун берилди.Юқоридаги янгиликлардан сўнг сезиларли даражада лоқайдлик ҳолатлари кўзга ташлана бошлади.Бунга асосий мисоллар сифатида эндигина «яшил ҳудуд»га айланиши кутилаётган Навоий вилоятининг «қизил ҳудуд»га айланиши,Самарқанддаги янги зарарланишлар сонининг кескин ошиши ва пойтахтимиз Тошкентдаги аҳволни айтиб ўтсак бўлади.Энг ачинарлиси шундаки пойтахтимиздаги «Ўрикзор» савдо комплексидаги ҳолатдир.Ўрикзор бозорига юртимизнинг ҳамма вилоятларидан тадбиркорлар озиқ-овқат ва қурилиш моллари улгуржи савдоси учун келишади.Бу эса хавотирланишга арзийдиган вазият.Юқоридагиларга хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки ҳали «кўринмас душман» орамизда юрибди,уни енгмадик фақатгина вазиятни назоратда ушлашга муваффақ бўлдик холос.Шундай экан ҳеч биримизни бепарволикка берилишга берилишга ҳаққимиз йўқ азизлар.Акс ҳолда шунча қилинган ишларни натижасини йўққа чиқариб олдинги вазият қайтадан такрорланиши ҳеч гап эмас.Шундай экан заруратсиз кўчага чиқманг,оралиқ масофани сақланг,тиббий ниқоб ва антисептик воситалардан фойдаланишни тўхтатманг.Зеро,Аллоҳ ҳам ўзини асраганни асрайди.