Коронавирус дунё иқтисодиётига жиддий зарар етказмоқда, аммо баъзи компаниялар аксинча юзага келган карантин вазиятида анча йирик даромадлар ола бошлашди.

Лекин айни вазиятда ҳаммаси шундай осон кечмаслиги аниқ. Мисол учун, кўпчилик уйда ўтиргани ҳолда онлайн харидларни амалга оширмоқда. Бу каби хизмат турларини таклиф қила оладиган компания тармоқлари учун бу айни муддао бўлди.

Аmazon

Шубҳасиз, кимдир бу борада яхши кўрсаткичларга эришди. Amazon интернет-савдо компаниясининг натижалари бу борада анча юқори бўлмоқда эди.

Маълумки, Аmazon дунёдаги энг бой инсонлардан ҳисобланувчи Жефф Безосга тегишли. Апрель ойининг ўрталарида вирус тарқалиши кўлами кенгайиб бораётган бир вақтда компания даромадлари кўпайишни бошлади.

Сайтга ташриф буюрувчилар сони кескин ошди ва савдо ҳажми секундига 11 минг АҚШ долларини ташкил қилди. Компания акциялари баҳоси ҳам кескин кўтарилди.

Аммо икки ҳафта ўтгач, Амазон компанияси ҳисобчилари бутунлай бошқача ҳисобот тақдим этишди.

Иккинчи ярим ойлик ҳисоботида компания ўтган 5 йил ичида биринчи марта катта маблағ йўқотиши айтилган.

Январь ва март оралиғида компаниянинг даромадлари ошиши билан бир қаторда, 175 минг нафар янги ишчи қабул қилишга мажбур бўлинганлиги катта сарф-харажатларни келтириб чиқарди.

Бундан ташқари компания COVID-19 туфайли 4 млрд. доллар маблағ сарфлашига тўғри келган. Бу йирик савдо омборларини дизенфекциялаш ва ходимларни ҳам ҳимоя воситалари билан таъминлашга кетадиган маблағлар эди. Бу компаниянинг 2019 йилнинг биринчи 4 ойлигидаги соф фойдадан (2,5 миллиард доллар) ҳам ортиқ дегани эди.

Аmazon йиллар мобайнида касаба уюшмалари билан ишлашни истамади. Компания ўз муаммоларини ўзининг ишчилари билан ҳал қилишини тўғри йўл деб топди.

Коронавирусга қарши ҳимоя учун 4 млрд. ажратилишидан олдин компания ўз ишчиларининг хавфсизлигини таъминлаш борасида танқид қилинган эди.

Netflix етакчилик қилмоқда

Карантин даврида одамлар интернет орқали фильмлар ва сериалларни тобора кўпроқ томоша қила бошладилар. Ушбу тенденция пандемия давригача ҳам мавжуд эди, аммо ҳозирги шароитда бу ҳолат кескин ошганини кўриш мумкин.

Сўнгги икки йил ичида дунёдаги кинотеатрларга ташриф буйирувчиларнинг сони 18 фоизга ошгани ҳолда Netflix абонентлари сони 47 фоизга кўпайди.

Одамлар Netflixдан уйда ўтириши керак бўлган пайтда кўпроқ фойдаланаётгани ажабланарли ҳол эмас, албатта.

«Италия ва Испанияда, масалан, янги Netflix абонентлари сони 57 ва 34 фоизга ошди». – дейди BBC агентлиги таҳлилчиси Блейк Морган. – Одамлар ҳамиша яхши нарсаларни кўришни ва содир бўлаётган нохушликларни унутишни истайдилар”.

Кино саноатида пасайиш

Disney компанияси пандемия даврида ҳам фойда олди, ҳам бироз маблағ йўқотди. Компания раҳбари Боб Чапекнинг маълум қилишича, парклар ва аттракционларни пандемия сабаб ёпишга мажбур бўлишган ва бу компанияга 1,4 млрд. доллар зарар келтирган.

Шу билан бирга интернетда Disney фильмларига талаб ошди. Ноябрь ойигача абонентлар сони 55 млн.га кўпайди. Netflixга бу рақамга етишиш учун етти йил керак бўлди.

Логистика

 

Интернет тижоратининг ўсиши баробарида уйларга жўнатмалар, озиқ-овқатлар ва бошқа ҳар қандай нарсаларни етказиб берувчи юк ташувчиларга бўлган талаб ошиб кетди, албатта.

АҚШ компаниялари Fedeks ва UPS дунёдаги энг йирик товар етказиб берувчи компаниялар ҳисобланади. Улар пандемия даврида юзага келган қийинчиликлар туфайли ёрдам сўраб АҚШ федерал ҳукуматига мурожаат қилишган.

Бир томондан, индивидуал мижозлар сони ортди. Аммо ушбу компаниялар бизнесининг энг даромадли қисми – бир тижорат корхонасидан бошқасига маҳсулотлар етказиб бериш эди. Аммо ҳозирда кўпчилик ёпиқ ҳолда ёки иш ҳажмини камайтирган.

PayPal

PayPal рақамли тўлов соҳасидаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. COVID-19 пандемияси компанияга кескин зарба берди. 2020 йилнинг дастлабки уч ойида даромад бир йил аввалги худди шу даврга нисбатан 84 млн. долларга тушиб кетди. Шу билан бирга 7 майда фонд биржаларининг котировкаси рекорд даражага етди. Карантин даврида одамлар камроқ пулга эгалар ва пулларни беҳуда сарфлашни истамайдилар, албатта. Бироқ кўпчилик PayPalга маъқул бўладиган онлайн харидларни амалга оширмоқдалар.

PayPalда 10 млн. киши январь ва март оралиғида ўз ҳисобларини очишди. Шу вақт оралиғида компания сайти орқали 199 млрд. доллар пул ўтказмалари ўтказилди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 161 млрд. долларни ташкил этган.

PayPal раҳбари Дан Шулъман шундай дейди: «Биз дунё бўйлаб бурилиш нуқтасига эришдик. Одамлар рақамли технологиялар орқали қулай ва осон пул ўтказиш хизматидан фойдаланмоқдалар».