Бугун Ўзбекистонга Сеулдан оғирлиги 2 тонна бўлган навбатдаги гуманитар ёрдам юборилди. Бу коронавирусга қарши халқаро ўзаро ҳамкорлик доирасида, шунингдек, мамлакатда Covid-19 тарқалишининг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё“ ахборот агентлиги маълум қилди. Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси томонидан жалб этилди.

Хусусан, Жанубий Кореянинг Suwan TPL компанияси томонидан шакллантирилган ярим автомат механизмига эга кўп функцияли 20 та каравотдан иборат юк “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ чартер рейси билан юртимизга жўнатилган.
Инсонпарварлик ёрдамининг 135 минг долларлик қолган 17 тонналик қисми навбатдаги чартер рейс орқали юборилади.