Испанияга футбол қайтмоқда. Мамлакат бош вазири Педро Санчес Ла Лига ўйинлари тез орада бошланишини маълум қилган.

“Marca” нашрининг хабар беришича, Санчес Испания чемпионати 8 июндан давом эттирилишини айтиб ўтган.

“Испания ўзидан талаб қилинган барча нарсани бажармоқда. Мамлакат оммавий тадбирларни давом эттириш фурсати етди. Биз учун имкониятлар очилмоқда”, — дейди Санчес.

Қайд этиш керак, Ла Лига ўйинлари юзага келган пандемия туфайли март ойининг бошларида музлатиб қўйилганди. Шу пайтга қадар мусобақанинг 27 тури ортда қолган.

Ла Лига жадвалида Каталониянинг “Барселона” (58 очко) ва Мадриднинг “Реал” (56) жамоалари мос равишда биринчи ҳамда иккинчи ўринларда боришмоқда.