Хитой халқ вакиллари йиғилишида Гонгконгда норозиликларни бостиришга қаратилган бир қатор қонунлар қабул қилинди. Қонун лойиҳалари миллий хавфсизлик, хорижий давлатлар аралашуви ва сепаратизм учун жавобгарликни қамраб олади.

Жума куни Хитой халқ вакиллари умумий мажлисининг 13-чақириқ йиғилиши бўлиб ўтди. Бу учинчи йиллик Конгресс ҳисобланади ва у 28 майгача давом этади. Жума кундаги кун тартибидаги асосий масалалардан бири “Гонгконгнинг ҳуқуқий тизимини ва ҳуқуқини муҳофаза қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида” ги қонунлар тўпламини қабул қилишдан иборат бўлди.

Қонун лойиҳаси йиғилиш бошланганиданоқ деярли дарҳол кўриб чиқиш учун тақдим этилди. У нафақат Хитойнинг Гонгконг ҳудудида миллий қонунларни қўллаш тўғрисидаги масалаларни, балки хорижий ташқи кучлар аралашувини ҳам тақиқлайди.

“Агар лозим бўлса, тегишли Миллий хавфсизлик органлари Гонгконгда қарз масалалари билан ҳамда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш мақсадида ҳам очиш ҳуқуқига эга”. — дейилади қонун лойиҳасида.

Гонгконгдаги демократик фаоллар ва Ғарб сиёсатчилари уни “бир мамлакат, иккита тизим” тамойилига қарши курашиш ва Гонгконг қонунчилигини четлаб ўтишга уриниш дея баҳоламоқдалар.