Бундеслига 27-турнинг бир нечта ўйинлари параллель равишда бўлиб ўтди.

“Фольксваген-Арена” да меҳмон бўлган Дортмунд жамоаси “бўрилар” дарвозасига жавобсиз иккита гол урди. Мезбонлар Эрлинг Холандга имконият беришмаган бўлса ҳам ўз майдонида очкосиз қолди. Аниқроғи, баҳс тақдирини қанот ҳимоячилар ҳал қилишди. Учрашувнинг 32-дақиқасида Рафаель Геррейру, 78-дақиқада Ашраф Ҳакими номларини таблога ёздириб қўйган ҳолда “Боруссия Д” га навбатдаги 3 очкони олиб келишди.

Вольфсбург – Боруссия Д 0:2 (0:1, 0:1)

«Фольксваген-Арена»

Голлар: 0:1 – 32 Геррейру, 0:2 – 78 Хакими.

Вольфсбург – Кастельс, Руссийон (Клаус, 64), Мбабу, Понграчич, Брукс, Арнольд, Штеффен, Шлагер, Гинчек (Брекало, 64), Вегорст, Мехмеди (Жоао Виктор, 85).

Боруссия Д – Бюрки, Хуммельс (Джан, 46), Аканджи, Пишчек, Хакими, Дилэйни (Балерди, 83), Геррейру (Шмельцер, 83), Азар (Рейна, 79), Дауд, Брандт (Санчо, 65), Холанд.

Огоҳлантиришлар: Дилэйни (55), Гинчек (60), Брукс (65), Азар (74), Арнольд (86), Шлагер (90).

Боруссиянинг бошқа бир жамоаси мёнхенгладбахликлар “Байер” қаршилигини синдира олмади. Топ жамоалар ўртасида “талаш” бўлаётган Каи Хавертц дублга эришди, Бендер ҳам бир бор дарвозани аниқ нишонга олди. Натижада, меҳмонда 3:1 ҳисобида ғалаба қўлга киритилди.

 

Боруссия М – Байер 1:3 (0:1, 1:2)

«Боруссия-Парк»

Голлар: 0:1 – 7 Хавертц, 1:1 – 52 Тюрам, 1:2 – 58, пенальти Хавертц, 1:3 – 81 Бендер.

Боруссия М – Зоммер, Гинтер, Бенсебайни, Эльведи, Лайнер, Хофманн, Штробль (Бенеш, 76), Нойхаус, Эмболо (Штиндль, 12), Плеа, Тюрам (Вендт, 78).

Байер – Градецки, Тапсоба, Драгович (Баумгартлингер, 81), Вайзер, Бендер, Демирбай, Арангис, Хавертц, Бельараби (Бэйли, 66), Диаби, Синкгравен.

Огоҳлантиришлар: Диаби (62), Бенсебайни (71).

Падерборн – Хоффенхайм 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 4 Сков, 1:1 – 9 Србены.

Фрайбург – Вердер 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 19 Битенкур.

Бироздан сўнг, соат 21:30 “Бавария” Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубини қабул қилади.

Бавария – Айнтрахт Ф

21.30, «Альянц-Арена»

Бавария – Нойер, Боатенг, Алаба, Павар, Киммих, Коман, Дэвис, Перишич, Горетцка, Левандовски, Мюллер.

Айнтрахт Ф – Трапп, Туре, Ндика, Хинтереггер, да Кошта, Костич, Гачинович, Роде, Фернандес, Ильзанкер, Андре Силва.

Мусобақанинг дастлабки беш ўрни қуйидагича кўриниш олган:

1. Бавария — 58 очко
2. Боруссия Д — 57
3. Байер — 53
4. Боруссия М — 52
5. Лейпциг — 51

Эртага, 24 май куни “Лейпциг” “Майнц” майдонига сафар қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланиши кўзда тутилган.