Арафа кунини болаликдан яхши кўрардим. Чунки бу куни ҳамма уйда ош қилинади, бир бирига улашилади. Буни ўзгача гашти бор.

Мен энг ҳайрону лол қоладиган жиҳатларидан бири шундаки, уйдаги аёллар нимагадир точно билишади қайси коса қайси қўшниники эканлигини, улар ҳеч қачон адашмайди.

Масалан ҳамма косалардаги ошлар ейилган ёки бошқа идишга бўшатилган, 8 та бўш косани гулига қараб ажратиб беришлари мумкин аёллар қайси бири Лола опаларникидан чиққан, қайси бири Зуҳра опаларники.

Мен масалан Наполеон Бонапартнинг ака укаларини ҳаммасини исмини ёддан айтиб беришим мумкин ёки “Манчестер Юнайтед” таркибини йилларига қараб айта оларман аммо косаларни кимникилигини ўлай агар ажрата олмайман. Мен учун ҳаммаси просто коса.

Яна арафа куни қўшнимизни қизи бизникига доим ош олиб чиқарди, биз эса опам билан қўшниларга ош олиб чиқишни талашардик ва ўша қўшни қизникига ош олиб чиқиш навбати менга тушиши учун бутун бошли концепция ва йўл харитаси ишлаб чиқардим. Талашиб тортишиб ошни олиб чиқсам, акаси чиқарди ха братишка қалесан деб.

Арафа муборак!