АҚШнинг “Cerberus Frontier” компанияси ва Грузия ҳукумати ўртасида “Бахви-1” кичик ГЭСини қуриш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда Regnum хабар берди.

Ушбу гидроэлектр станцияси Грузия ҳудудида барпо этилади.

Маълумотларга кўра, Америка компанияси ушбу лойиҳада инвестор сифатида иштирок этади.

ГЭСнинг лойиҳавий қуввати 12 МВтга тенг. У ишга туширилгандан сўнг камида 20 та янги иш ўри яратилади. Лойиҳанинг қиймати 16 млн. АҚШ долларини атрофида баҳоланган.