Афсонавий баскетболчи Майкл Жорданнинг дастхати туширилган кроссовкаси Sothebyʼs онлайн аукционида 560 минг долларга сотилган.

Савдонинг охирги 20 дақиқаси мобайнида 300 минг долларгача нархи кўтарилган пойабзаллар ахийри сотилган. Улар тахмин қилинган нарх 150 минг доллардан ҳам 3-5 баравар кўпроқ нархга сотилган. Маълум бўлишича, аукционда 10 та киши қатнашган бўлиб, улар жами 4 та қитъанинг 6 мамлакатидан бўлишган.

Аввалроқ, Nike асосчиси Билл Бауэрман томонидан АҚШ Олимпия терма жамоаси учун 1972 йилда ишлаб чиқарилган Nike Moon Shoes кроссовкалари савдоси рекорд ўрнатган эди. Ушбу пойабзалларнинг жами 12 та жуфтлиги аукционга қўйилган ва 2019 йил июль ойида 437 500 долларга сотилган.

Шуниси эътиборга лойиқки, Жорданнинг кроссовкалари ўнг ва чап пойлари ўлчамлари ҳар хил 46 ва 47 эди. Уларни Лас-Вегасдаги Shoezeum кроссовкалари музейининг эгаси Жордан Геллер сотиб олган.