Тошкент шаҳрида яна 25 нафар бемор тузалди, жами соғайганлар сони 2463 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, жами 25 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 12 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 10 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 11 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Сурхондарё вилоятидан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, 1 нафардан Наманган ва Фарғона вилоятларидан. Беморлардан 12 нафари эркак, 10 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганлар 1 нафардан Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Наманган вилоятларидан. Тузалганларнинг 1 нафари 52 ёшли эркак, 2 нафари 59 ёшли аёл ва 10 ёшли қизалоқ.

Улардан 2 нафари чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган, 1 нафар фуқаро эса касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 848 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 873 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун, 22 май куни шу пайтгача 56 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2463 нафарни ташкил этмоқда.