Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижонга икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Андижондаги сафари давомида Марҳамат туманидаги тўртта сектор раҳбарларини ишдан олди.

Бош вазир ўринбосарлари ўтказилган йиғилишда президентга ҳисобот берди ҳамда янги қурилаётган уйлар сифатини танқид қилди.