Президент томонидан “Сардоба сув омбори” тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш чора-тадбирларини молиялаштириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Сардобадаги фавқулодда ҳодисадан зарар кўрган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш ва инфратузилмани тиклаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қайтариб бермаслик асосида Давлат бюджетига 100 млн доллар эквивалентидаги маблағлар ажратилади.

Ушбу маблағлар, тегишлича вазирлик ва идораларга талафот кўрган ҳудудларда йўл-транспорт инфратузилмасини, тоза ичимлик суви ва канализация тизимларини, ижтимоий соҳа объектлари в.б. ларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун йўналтирилади.

Шунингдек, маблағлар Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойи бузилган ва яшаб бўлмайдиган аҳволга келган оилаларга 2020-2021 йиллар давомида кўп қаватли уйларни қуриш ҳамда қуриб битказилган ва сотилмаган хонадонларни эгаликка бериш учун йўналтирилади.