Хабарларда ёзилишича, Олмаотада ресторан ва меҳмонхоналар бугун infoalmaty.kz портали орқали ишларни тиклаш учун мурожаат қилишлари мумкин. Улар 25 майдан барча санитария-эпидемиология талабларига мувофиқ равишда ишлаб бошлайдилар.

АҚШ ҳукумати “Cоvid-19“ га қарши курашиш учун Қозоғистонга қўшимча 619 миллион тенге ажратганини эълон қилди. Ушбу маблағ лабораториялар, тиббиёт ходимларга ва коронавирус тарқалишинг олдини олиш учун сарфланади. Умуман олганда, Қозоғистонда коронавирусдан қарши ва шошилинч гуманитар ёрдамни молиялаштириш учун жами 128 млрд тенге ажратилди.

2020 йил 25 майдан бошлаб Қозоғистонда мунтазам ички рейслар учун барча аэропортлар очилади.

Эслатиб ўтамиз, 22 май соат 09:00 ҳолатига кўра Республикада Covid-19 коронавируси 7597 кишида аниқланди. Улардан 3843 нафари соғайиб, шифохоналардан чиқарилди.35 киши ҳалок бўлди.