Қозоғистонда ички авиақатновлар 25 майдан тўлиқ қайта тикланади. Парвозлар кучайтирилган санитария хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Хусусан, йўловчилар самолёт бортига чиқишлари учун ниқоб, қўлқоп кийиб олишлари, масофани сақлашлари керак. Коронавирус йўқлиги ҳақидаги маълумотномани олиш эса бекор қилинди.

Аэропортлар ва ҳаво лайнерларини дезинфекция қилиш ишлари кучайтирилган.