Покистоннинг Карачи шаҳри “Жинна” халқаро аэропорти яқинида Pakistan International Airlines (PIA) тегишли йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бахтсиз ҳодиса бугун кундузи рўй берган.

Лайнер ички рейсни амалга ошираётган бўлган. Kyodo агентлиги хабарига кўра, унинг бортида 100 га яқин киши бўлган. Reuters эса йўловчилар сонинни 107 нафар киши деб хабар берган.

Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. PIA Покистон миллий авиаташувчиси бўлиб, 24 та йўналишда ички, 38 та йўналишда халқаро рейсларни амалга ошириб келади.