Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судья ёрдамчиси Жасур Мавлоновнинг EFFECT.UZ ахборот агентлигига хабар беришича, бугун, 22 май куни жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси Ж.Каримов ва судьяси А.Сайдуллаев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида мехр-оқибат, эгулик, хайр-саховат каби инсонпарварликка қаратилган ишларни амалга ошириб, 11 нафар маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган.

“Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланган.

Шу ўринда инсонпарварлик принципи акс этиб, шахс содир этган жинояти учун жавобгарликка тортилиши билан бирга, суд томонидан тайинланган жазони ўташ даврида, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, содир этган жиноятини моҳиятини тушуниб етган, тузалиш йўлига кириб, ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган тақдирда, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши мумкинлиги белгиланган”, дейилади суд тақдим этган ҳисобот баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида ҳам 8 нафар фуқаро муддатидан аввал озодликка чиқарилганди.