Россиялик сиёсатчи, ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский бу ҳақда «Россия-24» телеканалида эфирда узатилган кўрсатувда маълум қилди.

«Буни одамларда тезроқ синаб кўриш керак. Кўнгилли равишда» , — деди у.

Жириновскйининг ишонтириб айтишича, маҳбуслар қамоқ ёки ҳибсдаги муддатини камайтириш эвазига ўзларида коронавирусга қарши препаратлар, дорилар, вакциналарни синаб кўришларига жон деб рози бўлишар экан.

«У ўн йил ўтириши керак. Биз унга «Мана лабораторияда янги препаратни икки-уч ой давомида синаб кўришади, сени муддатинг эса икки баробарга қисқаради, бор-йўғи беш йил ўтириб чиқасан» деймиз. Минглаб одамлар рози бўлади», — деган ЛДПР раҳбари.

Жириновский бундан олдин Владимир Путининг матбуот котиби Дмитрий Песковни коронавирусни юқтириб олгани учун ишдан бўшатиш кераклигини айтганди.