Дональд Трамп АҚШда дунёдаги энг тез гипертовушли ракетани яратиш устида ишлар бошланганини маълум қилганди. Оқ уй раҳбари бу қурилмага ҳатто “супер-пупер“ ракета (superduper missile) дея баҳо берди ҳам.

Жанговар ракетанинг энг асосий хусусияти нимада деб ўйлайсиз? Тезлиги? Аниқлиги? Энг узоққа уча олиши? Беларусь президентининг фикрича, энг яхши жанговар ракета мамлакатнинг ўзида яратилгани экан.

Шунинг учун ҳам Александр Лукашенко бугун ўзларининг 300 км узоқликдаги нишонни ура оладиган ракетасини яратиш устидаги ишларни давом эттиришни талаб қилиб чиқди. Унинг фикрича, бу хорижлик ҳамкорларга қарамликни йўқотиш учун зарур.

“Бизга ўзимизнинг ракетамиз керак“, — деган у.

Лукашенко Россия унга синовлар учун ўз полигонларини беришни истамаётганидан ғазабланиб, “россияликлар олдида тиз чўкмаслик керак“ дея таъкидлаб ўтган.

Шундай қилиб Минск биратўла Трампнинг “супер-пупер“ ракета ҳақидаги баёнотига ҳам жавоб қайтариб кетган. Шундай қилиб, Лукашенко яна трендда.