35 давлат орасида имзоланган бу шартномага биноан қурол-яроғ бўлмаган самолётларни мазкур давлатлар ҳудудидан эркин учиб ўтиши белгиланган эди.

АКШ давлат департаменти веб-сайтида эълон қилинган баёнотда Майкл Помпео Россия томонидан шартнома шартларини бузишнинг кўплаб мисолларини санаб ўтади.

Хусусан, у Россия самолётлари АКШ ҳудудидан юқори аниқликда ҳаракатланувчи мамлакат ва Европанинг бошқа давлатлар объектларига йўналтириш учун мўлжалланган қуролларни олиб ўтганини таъкидлайди.

“Очиқ осмон шартномасидан ҳарбий масалаларда ишончни мустаҳкамлашга эришиш ўрнига, Россия бу шартномани қўрқитиш ва таҳдид қилиш воситасига айлантирди“. — деди ўз баёнотида АҚШ вакили.