Туркия коммуникация бошқармаси бошлиғи Профессор Доктор Фаҳреттин Альтун Washington Times газетаси учун ёзган «Туркиянинг олиб борган стратегияси COVID-19 эпидемиясинин йўналиши ўзгартирди» номли мақоласида, дунё бўйича коронавирусдан эн кўп қурбон қайд этилган мамлакат-АҚШ билан Туркия ўзининг мувоффақиятли тажрибаларини бўлиши.

Туркиянинг президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигида соғлиқни сақлаш тизимига киритилган инвестициялари туфайли барча фуқароларнинг тиббий хизматлардан фойдаланиши учун шароит яратиб берилганлигини охирги натижаларда намоён бўлганлигини таъкидлаб ўтди Фаҳреттин Альтун.

Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Ф.Альтуннинг айтишича: CОВИД-19 эпидемиясига қарши курашиш ва уни олдини олиш мақсадида қилинган чора-тадбирларини президент Эрдўғаннинг шаҳсан ўзи бошқарди. Шунингдек, аҳолини ва тадбиркорлик субиектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кредитлар ва нақд маблағ ажратилганлигини билдирди.

Мақолада таъкидланишича, Туркия эпидемияга қарши курашда суриялик бошпана изловчилардан тортиб, хорижий давлатларгача бўлган кенг миқёсда муҳтожларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Альтун Туркия халқаро ҳаво транспортининг муҳим марказларидан бири эканини айтиб, географик жойлашуви билан боғлиқ хавф-хатарларга қарамай пандемик жараённи жуда яхши бошқарди ва халқаро ҳамжамиятга «Туркиянинг муваффақиятини мисол қилиб олиш керак», деб хабар берди.

Washington Times газетасидаги Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Альтуннинг чоп этилган мақола матни қуйидагича:

Туркиянинг олиб борган стратегияси COVID-19 эпидемиясинин йўналиши ўзгартирди.

“Туркия давлати барча фуқароларига умумжаҳон соғлиқни сақлаш хизматларини бепул тақдим этмоқда. Бу даврнинг сўнги босқичида, соғлиқни сақлаш инфратузилмасига ўз вақтида киритилган инвестициялар натижаларини намоён бўлмоқда.

Коронавирусга қарши пухта ўйланиб отилган ҳар бир қадамларимиз, эпидемияни ортга чекинишга мажбур қилди. Янги касалланиш ҳолатларнинг ўсиш суръати биринчи ҳолат аниқланган март ойининг бошларидан бошлаб энг паст даражага тушиб қолди. Ҳар куни шифохоналардан соғайиб чиқаётган фуқароларнинг сони янги қайд этилган касалликлар сонидан ошмоқда.

Шундай бўлсада, баъзилар президент Ражаб Тоййиб Эрдўған инқирозни бошқаролмаётганликда танқид қилмоқда. Шундай экан, давлатимизнинг дастлабки кунлардан буён олиб борган чора-тадбирлари ҳақидаги аниқ маълумотларни биргаликда кўриб чиқамиз:

Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширган ислоҳотлар ва инвестициялар натижасида биз кўпроқ одамларга тиббий хизматлардан баҳраманд бўлишлари учун имкон яратдик. Туркия, коронавирус пандемиясидан олдин ҳам Соғлиқни сақлаш армияларига сармоя киритиб, аҳоли зичлиги энг юқори бўлган ҳудудларда 10та янги касалхона қуришни режалаштирган эди. Натижада, соғлиқни сақлаш тизимимиз бошқа мамлакатларда бўлгани каби кучли босимларга дуч келмади.

Шу билан бирга, Туркия, амалга оширилган тест синовлари сонига кўра дунёнинг дастлабки 5талигига кирди. Тест ва касалликни юқтириб олиш ҳолатлари сони тўғридан-тўғри мутаносиб эканлигини англаган ҳолда, биз қисқа вақт ичида юртимизда инфектся билан касалланганлик сони юқори бўлиши мумкинлигига тайёр турдик ва кўплаб коронавирус инфекциясини аниқлаш тестлари ўтказдик. Бироқ, кўп сонли тестларни ўтказмасдан, эпидемияни назорат қилишнинг бошқа оқилона усули йўқ эди.

Эпидемиянинг тадбиркор субиектларига ва аҳолига салбий таъсирини камайтириш мақсадида ҳукуматимиз қарз тўловларини кечиктириб, айрим солиқлардан озод қилди. Биз, шунингдек, барча компанияларга имтиёзли кредитлар тизимини жорий қилдик. Бундан ташқари, оилаларга бевосита нақд пул ёрдам кўрсатдик. Бизнес ҳамжамияти учун 100 миллиард турк лираси миқдорида ёрдам пакетини эълон қилган ҳукуматимиз, Туркиянинг мулк жамғармаси қийин вазиятда қолган хусусий компанияларни сотиб олишга кўмаклашиш режаси устида иш олиб бормоқда. Албатта, бизни танқид қилаётганлар бу далилларни кўришни истамайдилар.

Худди шу сингари, бизни танқид қилиб келаётганлар, биз ўз миллатимизга тиббий хизматларни бепул тақдим этаётганимизга эътиборсизлик қиляптилар. Аммо, кўплаб мутахассисларнинг фикрига кўра, вирусга қарши самарали курашни давом эттириш учун бу хизматлар бепул бўлиши керак. Бепул ва универсал соғлиқни сақлаш тизимига эга бўлмаган давлатлар жиддий камчиликларга дуч келмоқдалар.

2003 йилдан бери биз соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижасида Туркия, минтақадаги бепул тиббий хизмат кўрсатадиган кам сонли давлатлардан бирига айланди. Неw Энгланд Жоурнал оф Медиcине журналида таъкидланганидек, Туркия “соғлиқни сақлаш соҳасида катта тенгсизликларни бартараф этган ҳолда, барча фуқароларни молиявий хавфлардан ҳимоя қилиш учун улкан соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилди. Ўн йил ичида соғлиқни сақлаш хизматларида сезиларли яхшиланишларга эришилди.

Шунингдек, биз ижтимоий масофа қоидаларига жиддий ёндашамиз, барча халқаро рейсларни бекор қилдик ва ички рейсларни чекладик, мактаблар, кафе ва ресторанларни ёпиб қўйдик, оммавий йиғилишларни тўхтатдик. Биз шунингдек, йирик шаҳарларимизда дам олиш кунлари комендантлик соатларини қўллаш орқали вируснинг авж олишни назорат қиляпмиз.

Бизнинг мамлакатимиз одамларни касалликдан ҳимоя қилишга, қайси давлатдан келиб чиққанига қарамай ёндашилди. Греция билан чегарамизни кутиб турган суриялик қочқинларни қайтариб олиб, вирус тарқалишининг олдини олдик. Шунингдек, биз қочқинлар лагерларида ва Суриянинг шимолидаги öз уйларидан кўчирилганлар учун зарур чораларни кўрдик.

Биз коронавирус эпидемияси билан чекланган манбалар билан курашаётганимизда, бу кураш бирдамликда эканлигини ва бу жараёнда бирон бир мамлакат ёлғиз қолмаслиги кераклигини таъкидладик. Бу борада Туркия, Италия, Испания, Эрон, Косово, Босния ва Гертсеговина, Сербия, Черногория ва Шимол Македония каби кўплаб давлатларга ёрдам берди.

Шу билан бирга, касалликни юқтириб олиш хавфи кучли бўлган қарияларимизга алоҳида эътибор қаратдик. 65 ва ундан катта ёшдаги фуқароларимизнинг ташқарига чиқишларини ўз хавфсизлиги нуқтаи назаридан чеклаш; маҳаллий ҳокимият органлари орқали уларнинг эҳтиёжларини қондирилди. Бу жараёнда биз қарияларимизни ва ёшларимизни авайладик.

Биз ҳатто эпидемия пайтида дайди ҳайвонлар эҳтиёжларини қондирдик. Биз олиб борган ҳар бир жараён, президент Ражап Таййип Эрдўғаннинг кўрсатмаларига биноан, эпидемияга қарши курашда қабул қилинган инсонпарварлик ёндашуви доирасида амалга оширилди.

Туркиянинг Ковид-19 эпидемиясига қарши курашишни ва бу жараённи қандай тўғри бошқара олишини ўрганиш жуда муҳимдир. Европа ва Осиё қитъалари ўртасидаги транзит нуқтаси бўлган Туркия вирусдан жиддий талофат кўрган Эрон билан чегарадош. Бундан ташқари, Истанбул аэропорти дунёдаги энг тирбанд майдонлардан биридир.

Барча давлатлар бугунги ва кейинги йилларда инқирозни бошқариш бўйича тортишувларга ”очиқ бўлиши керак. Биз ушбу жараёнда нималар нотўғри бўлганлиги ва келажакда бундай авж олишларнинг олдини олиш ҳақида ўйлашимиз керак.