Орадан икки ой ўтгач, Тошкент ҳайвонот боғи ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очади. 16 майдан бошлаб ҳайвонот боғи ўз иш фаолиятини қайта бошлади.

Аммо ташриф буюрувчилар қатъий карантин қоидаларига риоя қилишлари керак. Бу ҳақда боғ маъмурияти ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Ҳайвонот боғига кириш қатъий санитар тартибларига амал қилган ҳолда бўлади. Икки кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб киришга (оилалар бундан мустасно) рухсат берилмайди.

Оралиқ икки масофани сақлаш шарт, юқори ҳарорат аниқланганлар боғ ҳудудига қўйилмайди. Боғ ичида аттракцион ва умумий овқатланиш жойлари фаолиятига рухсат берилмайди. Ўзаро (қўл бериб) кўришишдан сақланиш тавсия қилинади.

Агар ташриф буюрувчининг тана ҳарорати 36,8 даражадан юқори бўлса, иккинчи марта ҳам текширувдан ўтказилади. Агар тана ҳарорати юқорилиги тасдиқланса, ташриф буюрувчига ҳайвонот боғига кириш тақиқланади ва шахсий маълумотлар ёзиб олиниб, тиббий муассасага мурожаат қилиш тавсия этилади.