Самолёт салонида касал йўловчи бўлса, вентиляцион тизим орқали салонда ўтирган ҳамма касал бўлиши мумкинлиги ҳақида яқин кунларда тарқалган маълумотларни бутунлай рад этувчи жуда муҳим видео тарқалди. Ушбу лавҳани авиация тузилмалари бўйича мутахассис тайёрлаган.

Қисқача айтганда — салонда ҳаво тепадан пастга қараб айланади, бошқача бўлиши мумкин эмас. Ҳаво ҳажми эса ҳар 2-3 дақиқада янгиланади.

Тозалаш филтрлари 98 % вирус ва бактерияларни сақлаб қолади. Салондан ҳаво пастки бўлма ускуналарини совутиш учун ҳайдалади, кейин эса клапан орқали салон думи томонга чиқариб юборилади.

Учувчилар кабинасидаги босим йўловчилар салонига нисбатан баланд (ёнғин келиб чиққанда тутун қопламаслиги учун), шунинг учун учувчиларнинг касал бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ.