Бугун, 15 май куни Наманган вилоятида 5 нафар бемор тузалди, улар орасида 3 ёшли қизалоқ ҳам бор, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб,реабилитацияга кузатилган.

Тузалганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (2 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафари Уйчи туманидан, 1 нафари эса Наманган туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 60 ёшда, ёши кичиги эса 3 ёшли қизалоқ.

Вилоятда шу пайтга қадар 202 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 207 нафарга етди. Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2141 нафарга етди.