Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳри яқинидаги Чоганли қабристони ишчилари охирги ўн ҳафтада дафн этишлар миқдори кескин кўпайганини қайд этишди. Уларнинг сони кунига 20-25 тадан ошаётгани айтилган.

Ашхободдаги морглар эса ўликлар билан тўлиб кетган. Врачлар ўлимларнинг аниқ сабабини айтишмаяпти. Кўпчилик ҳолларда бунга “ўпка касаллиги“ сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Жанозалар ва таъзия тадбирлари сони кўпайган.

Манбаларга кўра, Ашхобод юқумли касалликлар шифохонасига вилоятлардан COVID-19 белгилари билан беморлар олиб келинмоқда. Охирги ҳафталарда уларнинг сони ошиб кетган.

Туркманистон ҳукумати эса мамлакатда коронавирус касаллиги борлигини рад қилишда давом этмоқда” – дейилади хабарда.