Қашқадарёда истиқомат қилувчи фуқаро яхши кўрган қизи билан уришиб ўзини автомобилнинг ғилдираклари остига ташлади, деб хабар бермоқда “Замон” дастури.

Қаршилик йигит бундан олдин севгилисига, агар у бошқа кишига турмушга чиқса, машина остига ўзини ташлаши ҳақида бир неча бор айтган.

Шундан сўнг, йигит вадаси устидан чиқди ва ўзини йўлда кетаётган машина тагига ташлади ва  оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди.