Qanotchi ресторани тажриба тариқасида ишга туширилган эди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Аввалроқ Qanotchi ресторани мижозларни қабул қилишни бошлагани ва ресторан маъмурияти “тадбирлар барча санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилиш ва мувофиқлик асосида ташкил этилиши” хабар қилганди.

Ижтимоий тармоқларда рестораннинг карантин вақтида очилиши турли хил норозиликларни келтириб чиқарди. Бундан ташқари, фойдаланувчилар рестораннинг “танка”си пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эканлиги ҳақида ҳам ёзиб қолдиришган.

Айнан шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий баёнот бериб: рестораннинг одатий тартибда ишга тушгани ҳақида оммага тақдим қилинган маълумот юзасидан эса, нотўғри ахборот тарқатиб пойтахт аҳолисига янглиш маълумот беришда айбдорлар, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

Qanotchi ресторани тажриба тариқасида ишга туширилган эди. Бу пойтахтимиз масканлари босқичма-босқич очилиши учун чора-тадбирлар тартибини ишлаб чиқиш учун зарур эди. Айни вақтда эксперимент якунига етган, ресторан ёпилган. СЭОМ, ИИББ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг умумий хулосасига асосан, шаҳар умумий овқатланиш масканларининг очилиши учун чоралар режаси ҳамда регламенти ишлаб чиқилади.

Эксперимент доирасида Qanotchi ресторани маъмурияти ўз ҳисобидан овқатланиш залини СЭОМ меъёрлари асосида жиҳозлаб, дезинфекция ишларини амалга оширди ва меҳмонларни залда жойлаштириш, уларга хизмат кўрсатиш ва киритиш бўйича барча белгиланган чораларни ишлаб чиқди.

Батафсил фото ва видеоҳисобот махсус Комиссияга қарор қабул қилиш учун тақдим қилиниб, унинг асосида умумий овқатланиш масканларини ишга тушириш тартиби белгиланади.

Рестораннинг одатий тартибда ишга тушгани ҳақида оммага тақдим қилинган маълумот юзасидан эса, нотўғри ахборот тарқатиб пойтахт аҳолисига янглиш маълумот беришда айбдорлар, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади”, дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, агар ресторан синов тариқасида ишга туширилса унинг бинолари тўлиқ дезинфекция қилинади ва кун давомида мунтазам равишда санитария ҳолатида бўлади. Қоидаларга ходимларга нисбатан риоя қилинади.

View this post on Instagram

Qanotchi restorani muhim eʼlonni yetkazadi! ⠀ Kecha Qanotchi restoranini rasmiy sahifasida uning test-sinov rejimida ochilishi hamda shu sabab sanitar meʼyorlar asosida doimiy ishlov berilishi eʼlon qilingandi.Buni foto va video hisobot koʻrinishida rasmiy tasdiqlandi. ⠀ Tushunmovchilik va salbiy fikrlar paydo boʻlmasligi uchun bu haqda oʻz sahifamizda eʼlon qilishga qaror qildik. ⠀ Hurmat bilan restoran maʼmuriyati. ⠀ Ресторан Qanotchi хочет сделать важное объявление. ⠀ На официальной странице Qanotchi вчера было сделано объявление об открытии ресторана в тестовом режиме, для урегулирования норм санитарной обработки и официальном его подтверждении видео и фото отчётом ⠀ Во избежание недопониманий и негатива мы решили объявить об этом на нашей странице. ⠀ С уважением администрация ресторана.

A post shared by Абдурахмон Позилжонов (@abdurahmon_poziljonov) on