Бутун дунёда коронавирус юқтириб олган беморлар сони 4 миллиондан ошди. Бу ҳақда Жон Ҳопкинс университети маълумот берди.

Вафот этганлар сони эса қарийб 277,8 минг нафарни ташкил қилмоқда. Коронавирусга чалиниб, тузалганлар сони 1 млн 350 минг нафарга яқинлашган.

Энг кўп касалланганлар сони АҚШда – 1 млн 347,4 мингдан ортиқ. АҚШ шунингдек, вафот этганлар сони бўйича ҳам энг юқори ўринда турибди – 80 мингдан ортиқ киши вафот этган.

АҚШдан кейинги ўринларда Испания – 264,6 минг киши коронавирусга чалинган (26,6 мингдан ортиқ киши вафот этган), Италия – 218,2 минг киши касаллик юқтирган (30,3 минг киши вафот этган).