Ўзбекистондаги энг катта полигон – Марказий ҳарбий округи ҳудудида жойлашган “Каттақўрғон” дала ўқув майдонида ҳарбий хизматчилар Д-30 артиллерия стволи ичига ўрнатилган 14.2 мм.ли қуролни илк бор синовдан ўтказишди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, одатда, Д-30 артиллерия қуролидан 122 мм.ли снаряд отилади. Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари томонидан бу галги тунги ва кундузги машғулотларда 14.2 мм.ли қурол ҳам синаб кўрилган. Кетма-кетликда отилган ёнувчи ва зирҳтешар ўқлар нишонларга тўлиқ талофат етказган.

Ушбу қуролдан артиллериячилар бўлинмасига янги қабул қилинган ёш ҳарбий хизматчиларга жанговар сабоқларни ўргатишда фойдаланиш кўзда тутилган бўлиб, янги қурол бўйича қисқа муддатда етарлича малака тўплаган ёш артиллериячиларга 122 мм.ли снарядлар отишга рухсат берилади.

Facebook Comments