Бугун, 8 май куни 119 нафар бемор тузалиб, олдинги кунларга нисбатан рекорд кўрсаткич қайд этилди ва жами соғайганлар 1775 нафарга етди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Айни соатларда Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 6 нафар, жами 27 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда Тошкент шаҳрида тўлиқ соғайганлар 548 нафарга, Сурхондарё вилоятида эса 35 нафарга етди. Шундай қилиб, бугун жами 119 нафар бемор тузалиб, Ўзбекисонда коронавирусга чалинган беморлар соғайишни бошлаган кундан буён ўтган вақт ичида энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Айни пайтда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1775 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 2324 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлар (10 таҳр) дан ташқари, жами 539 нафар бемор даволанмоқда.

Facebook Comments