Сардоба сув омборидаги фалокатдан сўнг Миллий гвардиянинг уч ходими сувда оқиб кетган. Ходимларнинг бири воқеа жойидан 15 километр узоқликда соғ ҳолда топилган.

Иккинчи ходимнинг жасади 3 май куни топилган, учинчи ходим ҳали топилгани йўқ. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берган.

Аввалроқ 1 май куни эрта тонгда Сирдарё  вилояти ҳудудида жойлашган “Сардоба” сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетганлиги хабар берилганди.

Натижада, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Хусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлган. Айни вақтда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.

Facebook Comments