Самарқандда 17 нафар бемор соғайди, улар орасида 2019 йил туғилган чақалоқ ҳам бор, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган.

Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (5 нафардан Самарқанд шаҳри ва Тойлоқ туманидан, 2 нафардан Оқдарё ва Пайариқ туманидан, Пастдарғом, Нарпай ва Самарқанд туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.

Уларнинг 10 нафари эркак, 7 нафари аёл, ёши каттаси 52 ёшда бўлса, ёши кичиги эса 2019 йил туғилган чақалоқ.

Вилоятда шу пайтга қадар 52 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 69 нафарга етди. Бугун айни пайтга қадар 82 нафар бемор тузалиб, Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1738 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook Comments