Мутахассисларнинг фикрича, инқирозгача бўлган ҳажмда халқаро илмий ҳаракатланишни тиклаш 5 йилгача давом этиши мумкин.

Шу муносабат билан хорижий талабалар, аспирантлар ва ёш олимлар билан ишлашнинг муқобил усулларининг аҳамияти ошиши мумкин.

Дунё университетлари янгиликлари онлайн нашри (University World News)нинг доимий муаллифлари Энтони Огден (Вёминг университети, AҚШ), Бернард Страитвизер (Жорж Вашингтон университети, AҚШ) ва Кристоф Ван Мол (Тилбург университети, Нидерландия)ларнинг таъкидлашича, келгуси йилларда университетлар ўртасида ўзаро кичик ҳамкорликлар ошиб боради.

Бундай ҳамкорлик доирасида университетлар турли хил халқаро дастурларни амалга оширишлари мумкин, бу эса талабаларни бошқа мамлакатга кўчиришни талаб қилмайди.

Қатор ўқув курслари ва дастурларнинг онлайн режимга ўтиши, шубҳасиз олий таълимда онлайн таълимни тан олишнинг ўсишига олиб келади.

Экспертларнинг фикрича, эндиликда ёш олимлар ва тадқиқотчиларга уйдан чиқмасдан туриб, университет жамоалари билан бирга илмий тадқиқотларда иштирок этиш имконини берувчи онлайн-амалиёт каби янги таълим шакллар тез суръатларда ривожланади.

Facebook Comments