«Милан» ва «Интер» клублари Милан шаҳри маъмуриятига «Сан-Сиро» ҳудудидаги янги стадион ва кўнгилочар парк қуриш лойиҳасини тақдим қилишди. Бу ҳақда «Интер» клуби расмий сайти хабар берди.

Лойиҳада янги стадион қуришнинг иккита варианти мавжуд бўлиб, ҳозирги стадионни сақлаб қолиш, таъмирлаш, савдо-спорт кластери таркибига киритилишини кўзда тутади.

Янги стадионнинг сиғими 60 минг ўриндан ошмайди. Стадион атрофида 106 минг кв.м. майдонни эгаллаган яшил зона барпо этилади. Лойиҳанинг қиймати тахминан 1 миллиард эврога баҳоланмоқда.

Facebook Comments