“Ўзбекнефтгаз” АЖда янги раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди, дея хабар бермоқда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг буйруғига асосан трансформация ва операцион самарадорлик департаменти бошлиғи лавозимига Беҳзод Бобурович Усмонов тайинланган.

Юрист, инженер-технолог мутахассислигига эга бўлган Беҳзод Усмонов Манчестер университетида таҳсил олган. У шу вақтга қадар “Uzbekistan GTL” корхонасида  Бизнесни ривожлантириш бўйича директор лавозимида фаолият юритаётган эди.

Facebook Comments