Америкалик машҳур қўшиқчи Мадонна дунё бўйлаб концерт дастурлари давомида коронавирусни юқтириб олиб, сўнгра тузалганини маълум қилди. Мадонна бу ҳақда ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида айтиб ўтган.

“Агар сизда антитаначалар бўйича ижобий натижа чиққан бўлса, бу сиз вирусга чалинганингизни англатади. Мен буни 7 ҳафта олдин Парижда концертим сўнгида шоу дастуримдаги бошқа кўплаб артистлар билан биргаликда тобим қочган пайтда юқтириб олганим аниқ“, — деб ёзади Мадонна.

Мадоннанинг сўзларига кўра, гарчи антитаначалар бўйича тест натижаси ижобийлигича қолаётган бўлса-да, тузалиб кетган.

“Ўшанда биз оғир гриппга чалиндик деб ўйлаган эдик. Шукр, ҳозир биз соғ-саломатмиз“, — дея таъкидлаб ўтган у.

Facebook Comments