Грузия жорий йил 1 июлдан бошлаб хорижлик сайёҳлар учун ўз чегараларини очади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Георгий Гахария маълум қилди.

Унинг айтишича, Грузия минтақада туризм соҳасини қайта тиклаш борасида биринчилардан бири бўлиши керак.

“Бунинг учун биз қўшни давлатлар билан хавфсизлик йўлакчаларини яратамиз“,  деди бош вазир Георгий Гахария.

Грузиянинг ўзида эса фуқаролар учун шаҳарлар, шу жумладан, апрель ойи ўрталаридан чеклов ўрнатилган Тбилиси ҳам 11 майдан босқичма-босқич очиб борилади. Рустави ва Гардабинида 14 май, Марнеули эса 18 майда очилади.

Facebook Comments