Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати COVID-19га қарши кураш учун Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисмини жўнатди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси WAM нашри маълумотига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 6 май куни Тошкентга Etihad Airways авиакомпанияси самолёти бортига ортилган беш тонналик озиқ-овқат ва тиббиёт воситалари билан келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БАА Ўзбекистонга 8 тонналик инсонпарварлик ёрдам жўнатган эди. Тиббий ниқоблар, қўлқоплар, ҳимоя костюмлари ва бошқа воситалар бўлган махсус рейс Тошкент аэропортида кутиб олинган эди.

Facebook Comments