Бугун, 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда Сардоба туманидаги сув тошқини талофатлари ва уларни бартараф этиш ҳақида сўз юритилди.

Маълум қилинишича, ҳудудда 1000 дан ортиқ техника, тегишли мутахассислар ва шахсий таркиб жалб этилган. Талофат етган туманларда ижтимоий объектлар, маҳаллалар ва 800 дан ортиқ уйлар тартибга келтирилган.

Талофат етган туманларда ижтимоий объектлар, маҳаллалар ва 800 дан ортиқ уйлар тартибга келтирилди

Ҳудудда 1000 дан ортиқ техника, тегишли мутахассислар ва шахсий таркиб жалб этилган. Талофат етган туманларда ижтимоий объектлар, маҳаллалар ва 800 дан ортиқ уйлар тартибга келтирилган.Юқумли касалликларни олдини олиш ва санитар ҳолатни сақлаш мақсадида 300 та дезинфекция машинаси ва 30 та махсус бригада билан дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.Нобуд бўлган хайвонларни махсус қўшин мутахассилари томонидан кўмиш ишлари ташкил қилинаётган.Тошқин оқибатида бузилган кўприк ва йўлларни қайта тиклаш учун махсус понтон кўприклардан фойдаланиляпти.Мудофаа вазирлиги алоқа мутахассислари симли ва уяли алоқани тикланишига ёрдам кўрсатишмоқда. Ҳарбий хаво кучлари томонидан кунига қутқарув ишлари учун 30 дан ортиқ парвоз амалга ошириляпти ва ҳарбий шифокорлар томонидан 400 дан ортиқ инсонларга ёрдам ва 2400 дан ортиқ фуқароларга психологик кўмак кўрсатилди.

Опубликовано Effect.uz Пятница, 8 мая 2020 г.

Юқумли касалликларни олдини олиш ва санитар ҳолатни сақлаш мақсадида 300 та дезинфекция машинаси ва 30 та махсус бригада билан дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Нобуд бўлган хайвонларни махсус қўшин мутахассилари томонидан кўмиш ишлари ташкил қилинмоқда.

Тошқин оқибатида бузилган кўприк ва йўлларни қайта тиклаш учун махсус понтон кўприклардан фойдаланилмоқда.

Мудофаа вазирлиги алоқа мутахассислари симли ва уяли алоқани тикланишига ёрдам кўрсатмоқда. Ҳарбий хаво кучлари томонидан кунига қутқарув ишлари учун 30 дан ортиқ парвоз амалга ошириляпти ва ҳарбий шифокорлар томонидан 400 дан ортиқ инсонларга ёрдам ва 2400 дан ортиқ фуқароларга психологик кўмак кўрсатилган.

Маълумот учун, 1 май куни Сирдарёнинг Сардоба туманида рўй берган сув тошқини оқибатида атрофдаги ҳудудлардан, жумладан Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан ҳам жами 90 мингга яқин киши эвакуация қилинди. Сув Қозоғистон жанубига кириб бориши туфайли Туркистон вилояти Мақтараал туманида 10та қишлоқни сув босди ва хавфли ҳудудлардан 30 мингдан ортиқ киши кўчирилди. Тошқин оқибатида, Миллий гвардиянинг бир нафар ходими сувда оқиб ҳалок бўлди, яна бири айни вақтда қидирилмоқда.