Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори тайинланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Ҳукумат қарори билан Бахтиёр Баходирович Камалов Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни аниқлайди, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Facebook Comments