Сирдарёда «Матиз» ҳайдовчиси автомашина бошқарувини йўқотиб йўл трансфорт ҳодисаси содир этди ва уч киши ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 5 май куни соат 23:30 да 31 ёшли R.M. бошқарувида бўлган «Матиз» русумли автомашинасида Сайхунобод тумани «Дўстлик» МФЙ ҳудудида йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомашина бошқарувини йўқотиб, йўл бўйидаги П-12 каналига ағдарилиб кетиб йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.

Натижада автомашина хайдовчиси Р.M., автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар 30 ёшли A.Д. ва 22 ёшли Р.M. (аёл) ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Facebook Comments