Самарқандда 15 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 1592 нафарга етди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Тузалганларнинг барчаси Самарқандан вилоятидан (10 нафари Тойлоқ тумани, 2 нафари Оқдарё туманидан, Пояриқ, Постдарғом туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 65 ёшда, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган чақалоқ.

Вилоятда шу пайтга қадар 37 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 52 нафарга етди.

Айни пайтда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 1592 нафарга етди. Касалланганлар эса 2266 нафарни ташкил этмоқда.

15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг 10 нафари вафот этди.

Facebook Comments