Россия президенти Владимир Путин коронавирусга қарши кураш олиб бораётган тиббиёт ходимларига қўшимча суғурта кафолатларини тақдим этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Ушбу ҳужжат ҳуқуқий ахборотлар интернет-порталида чоп этилди. Қайд этилишича, тиббиёт ходими вафот этган ҳолатда тўланадиган тўлов 2,7 миллион рублни ташкил этади.

Суғурта бўйича қўшимча кафолатлар шифокорлар, ўрта ва кичик бўғин тиббиёт ходимлари, тез ёрдам машинаси ҳайдовчилари, шунингдек, коронавирус тасдиқланган беморлар ва COVID-19га гумон қилинаётганлар билан бевосита ишлаётганларга тақдим этилади.

Facebook Comments