Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши  ва “Ёшлар – келажагимиз“ жамғармаси ташаббуси билан ҳозирги пандемия шароитига қарамасдан вилоятда Рамазон йўқловлари, хайрия ишлари ўтказилди. Бу ҳақда жамғарма вилоят координатори Исломбек Қутфиддинов хабар берди.

“Иттифоқ ва жамғарманинг фаоллари, ёш тадбиркорлар томонидан вилоятдаги 1000 га яқин эҳтиёжманд хонадонга саҳарлик ва ифторлик учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Муборак Рамазон ойида ва синовли карантин кунларида эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож кишиларга хайру саховат қилишдек бахтга муяссар бўлганимиздан мамнунмиз“, дейилган хабарда.

Facebook Comments