МИБ Косонсой туманида тадбиркор фойдасига 185 млн сўм қарздорлик ундириб берди, дея хабар бермоқда МИБ Наманган вилоят бошқармаси.

Таъкидланишича, Мажбурий ижо бюросининг Косонсой туман бўлими иш юритувида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 18 февралдаги ижро варақасига асосан қарздор “KOSONSOY QURILISH INVEST” МЧЖдан ундирувчи “OLDMET TECHNOSERVIS” МЧЖ фойдасига 185.938.672 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро мавжуд бўлган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарздор томонидан ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамлари аниқланиб,
давлат ижрочиси томонидан жорий йил 13 апрель куни инкассо топшириқномаси қўйилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан ижро варақада кўрсатилган қарз суммаси тўлиқ ундирилиб, тадбиркорлик субъекти фойдасига йўналтирилиши таъминланди.

Facebook Comments