Бугун, 7 май куни соат 08:00дан бошлаб Самарқанд вилояти ҳудудида вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя этишлари бўйича кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилади, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси вилоят аҳолисига қуйдаги огоҳлантириш билан мурожаат қилган:

  • Заруратсиз уйдан чиқманг!
  • Зарурий маҳсулотларни харид қилиш учун фақат бир киши ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарига чиқсин.
  • Савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади.
  • 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.
  • Такси ҳайдовчиларига йўловчи ташиш қатъиян таъқиқланади. (бунда курьерлик фаолиятига рухсат)
  • бир жойда икки ва ундан ортиқ фуқарони тўпланмаслиги талаб этилади.

Шунингдек, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чораларни татбид этиш натижасида қуйдаги ҳолатларга рухсат берилган:

  • фуқароларга – иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга русхат берилган.
  • фуқароларга – шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;
  • олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига – илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклашга рухсат берилди.

Талабларни бузган шахслар қатъий жавобгарликка тортилиши таъкидланган.

Facebook Comments